Маданият

Росатом Ўзбекистонда энергетика соҳасига тааллуқли бўлмаган лойиҳаларни тақдим этади

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишФорум-выставка "Госзаказ - За честные закупки"
Форум-выставка Госзаказ - За честные закупки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Росатом Ўзбекистонда тиббий буюмар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини радиация ёрдамида зарарсизлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Бу йилги "Иннопром" кўргазмасида Росатом энергетика соҳасига таалуқли бўлмаган лойиҳаларни тақдим этади. Бу ҳақида "Русатом - Халқаро тармоқ" корхонаси директори Вадим Титов маълум қилди.
Титов айтишига кўра, Росатом шамол электр станцияларини ҳам ишлаб чиқаради, лекин бу йил асосий эътиборни энергетикадан бошқа технологияларга қаратади.

Тиббиёт маҳсулотларини стерилизация қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун кўп функцияли нурланиш марказлари лойиҳасини тақдим этишни режалаштирмоқдамиз, - деди Титов.

Ана шундай лойиҳалардан бири Ўзбекистонда аллақачон ишга тушган. Бу технологиялар ҳамкорларимизга тиббиётда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам ўз имкониятларини сезиларли даражада оширишга ёрдам бермоқда.Бу келажакнинг хавфсиз технологиясидир.
Ундан ташқари углерод толаси, сувни тозалашни, шаҳар инфратузилмаси рақамлаштириш соҳаларида ҳам таклифларимиз бор. Росатомнинг бутун дунё бўйлаб минтақавий марказларини бошқаришга оид лойиҳалар ҳам бор.
Ўз нутқида Вадим Титов Россия ва Ўзбекистоннинг атом энергетикаси соҳасида узоқ йиллик ҳамкорлик тажрибасига эга эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу ҳамкорлик 1952 йилда Учқудуқ уран оралиқ кони очилиши билан бирга бошланган. Шундан сўнг Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида илмий-тадқиқот реактори қурилган ва у шу кунга қадар муваффақиятли ишламоқда. Илмий реактор Россиядан олиб келинаётган ёқилғида ишлайди.
Ундан ташқари Ўзбекистон ва Россия 2017 йилда атом энергиясидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик битими имзолаган, 2018 йилда эса атом электр станциясини қуриш тўғрисида битим имзоланди.
Маълумот учун, "Русатом - Халқаро тармоқ" - бу Росатомнинг халқаро минтақавий тармоғини ривожлантиришни таъминлаш бўйича ташкил этилган хусусий муассасадир.
Компаниянинг асосий вазифалари Давлат корпорацияси бўлинмаларининг ташқи бозорларда фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бизнеснинг янги имкониятларини излаш, Россия ядро саноати корхоналарининг маҳсулотлари ва хизматларини жаҳон бозорида илгари суриш.
Эслатиб ўтамиз, 25-27 апрель кунлари Тошкентда Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва савдо вазирликлари томонидан ташкил қилинаётган "Иннопром" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ўтган йили бўлиб ўтган "Иннопром" кўргазмасига 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган ва Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди ва 1000 дан ортиқ корхоналари иштирок этган эди. Россия томонидан эса 13 та ҳудуддан 300 та компания ташриф буюрган эди.
Янгиликлар лентаси
0