Россия

Россия 52 та мамлакат билан авиақатновларни тиклайди - рўйхат

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишПассажиры в зале вылета в аэропорту
Пассажиры в зале вылета в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ковид туфайли киритилган авиақатновлар учун киритилган барча чекловларни олиб ташлади. Дам олиш кунидан барча дўстона мамлакатларга чекловсиз парвозлар бошланади.
ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин 9 апрелдан бошлаб 52 та мамлакатга парвозлар қайта тикланишини эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.
Бош вазир айтишига кўра, парвозларни қайта тиклаш тўғрисидаги ҳужжат 4 апрель душанба куни имзоланган.
"Касалланиш даражаси пастламоқда, демак Россия авиакомпаниялари учишига рухсат берилган йўналишлар рўйхатини кенгайтириш вақти келди. Ҳозирча улар чекловларсиз 15та йўналишларга парвоз қилишлари мумкин. <...> Бундан буён эса биз яна 52та мамлакат билан авиақатновларни қайта тиклаймиз. Улар орасида Аргентина, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР ва бошқа бизларга дўст бўлган давлатлар бор", — деди бош вазир.
Ундан ташқари 9 апрелдан бошлаб Россия ва Хитойнинг қуруқлик чегарасида коронавирус туфайли киритилган чекловлар бекор қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 27 мартидан бошлаб Россия деярли барча мамлакатлар билан доимий ва чартер парвозларни чеклаб қўйган эди. Шундан сўнг дастлаб ЕОИИ давлатлари ва яна бир қатор касалланиш даражаси хавфсиз деб топилган мамлакатлар билан парвозлар чекланган миқдорда, босқичма-босқич тиклана бошлади.
Янгиликлар лентаси
0