Жамият

Самарқандда ветеринария ва чорвачилик университети ташкил қилинди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Фотобанкка ўтишЧелябинская ветеринарная станция
Челябинская ветеринарная станция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Соҳада 5 йиллик стажга эга ходимлар ушбу университетга тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилади ва имтиёзли тўлов-контракт асосида ўқитилади.
ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди.
Бу ҳақида президентнинг 31 март куни қабул қилинган “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 187-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Университетда ветеринария, чорвачилик, биотехнология, агротехнология, агроиқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли кадрлар тайёрланади, - дейилган қарор матнида.
Ундан ташқари президент қарори билан:
Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида 2022/2023 ўқув йилидан “Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.
Қамаши хизмат кўрсатиш техникуми негизида Қамаши ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилди.
2022/2023 ўқув йилидан ветеринария ва биотехнология йўналишлари учун “Эл-юрт умиди” жамғармасидан ҳар йили алоҳида квота ажратилади.
Шунингдек, университетга соҳада 5 йиллик стажга эга ходимлар тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда, тўлов-контракт миқдори кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштирилади.
Янгиликлар лентаси
0