Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Стресс вақтида организмда нималар содир бўлади

© Foto : PixabayГрустный человек
Грустный человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳозир кўпчилик доимий стресс ҳолатида. Бунга организм қандай таъсир кўрсатади ва қандай оқибатлари бор – батафсил қуйида.
Sputnik Беларусь нашри доимий стресс организмга қандай таъсир қилиши ҳақида ҳикоя қилади.

Стресс сурункали жараёнга айланади

Тўғри- стресс одам учун оддий бўлган жараён, ва вақти-вақти билан унинг уни ҳис қилиш табиий ҳолат. Агарда у қисқа ва тез бартараф бўлса, албатта.
Бироқ, бир ҳафтадан ортиқ давом этаётган ҳиссий зўриқишни сурункали стресс деб аташ мумкин. Ва сиз бунга шу қадар кўникиб кетасизки, бунинг руҳий муаммога айланганини ҳам сезмай қоласиз.

“Хавотирли” гормонлар ишлаб чиқилади

Доимий ташвиш ва сурункали стресс ҳолати аёлларда менструал циклнинг кечикиши ёки тартибсизланишига олиб келади. Кейинчалик турли касалликларга сабаб бўлиши, энг ёмон ҳолатда менструал цикл тўлиқ йўқолиши мумкин.

Хотира ёмонлашади

Биринчи навбатда нарсаларни бир бирига боғловчи хотира ёмонлашади: яъни сиз уй калитини қаерга қўйганингиз, дазмолни ўчирганингиз ёки ўчирмаганингизни ва кунда нималарни режа қилганингизни унутиб қўйишингиз мумкин.

Хўш, стресс билан қандай курашиш мумкин?

Тез—тез телефонни ўчириб қўйиш ва янгилик, хабарлар ўқишдан ўзини чеклаш керак. Айниқса, уйқудан икки-уч соат олдин.
Позитив фикрлашни машқ қилинг. Ҳамма нарсадан яхшиликни топишга ҳаракат қилинг. Унутманг, кўз ёш билан муаммолар ҳал бўлмайди.
Ечими фақатгина сизнинг ихтиёрингизда бўлган муаммоларга эътибор қаратинг. Кунингизни соатларга бўлиб режалаштиринг.
Одатий ишлар билан шуғулланинг- ўзингизни парвариш қилинг, тўғри овқатланинг, ишланг, дам олинг, яқинлар ва дўстлар билан учрашиб туринг.
Янгиликлар лентаси
0