Дунёда

Вучич Сербия президенти сайловида ғалаба қозонди

© AP Photo / Darko VojinovicПрезидент Сербии Александр Вучич
Президент Сербии Александр Вучич  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сербия президенти ва парламенти сайловларида сайловчиларнинг 58-60 фоизи қатнашган.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Сербиянинг амалдаги президенти Александр Вучич президент сайловида ғалаба қозонди. Бундан Сербия Республика сайлов комиссияси сайтида маълумотлар дарак бермоқда.
Ҳисоблаб бўлинган 90 фоиз овозлар маълумотларига кўра, Вучич сайловнинг биринчи босқичида сайловчиларнинг 59,55 фоиз овози билан ғалаба қозонган. Шу тариқа, Вучич бу лавозимга қайта сайланган.
Сербиянинг собиқ Бош штаби раҳбари Здравко Понош 17,53 фоиз овоз билан иккинчи ўринда. Милош Йованович 5,82 фоиз натижа билан ҳозирча учинчи ўринда.
3 апрель куни бўлиб ўтган Сербия президенти ва парламенти сайловларида сайловчиларнинг 58-60 фоизи қатнашган.
Европа ҳамжиҳатлиги қоғоздаги эртак экан: Сербия президенти
Куни кеча Александр Вучич Сербия Россия билан ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларини сақлаб қолишга интилишини маълум қилган эди. Мамлакат ўзининг ҳарбий бетарафлик сиёсатини давом эттиради ва бирор бир ҳарбий блокка қўшилишдан воз кечади.
Янгиликлар лентаси
0