Дунёда

Хитой Шарқида омикроннинг янги варианти топилди

© pexels.com/Chokniti KhongchumЛабораторная колба
Лабораторная колба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хитойнинг Цзянсу вилоятида омикроннинг янги тури аниқланди. Айни дамда унинг хусусиятларини ўрганишмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Шарқий Хитойнинг Цзянсу провинциясида коронавирус омикрон штаммининг янги варианти ВА.1.1. топилди. Бу ҳақида Хитойнинг "Хунцю шибало" нашрига асосан РИА Новости хабар қилмоқда.
Касалликларни назорат қилиш марказининг таъкидлашича, янги штамм илк бор 28 март куни аниқланган. Шундан сўнг геномлар кетма-кетлиги аниқланган (секвенирование). Айни дамда янги субвариант ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун таҳлиллар ва таққослашлар учун вақт керак бўлади, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Омикрон-штамм илк бор 2021 йилда Ботсвана ва Жанубий Африкада топилган эди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб деярли 487 миллион киши коронавирус инфекциясини юқтирган, 6,1 миллиондан ортиқ киши вафот этган.
Янгиликлар лентаси
0