Жамият

Андижонда фуқаролар номаълум ҳашоратдан шикоят қилишмоқда - видео

Насекомое, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Андижоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлнинг сўзларига кўра, ҳашорат уларнинг уйигача кириб борган.
ТОШКЕНТ, 5 апрель — Sputnik. Андижоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида номаълум ҳашарот пайдо бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.
Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аёлнинг сўзларига кўра, ҳашорат уларнинг уйигача кириб борган.
“Ҳамма еримизни чақиб ташлади. Бир ҳафта қариндошларимникида ўтириб келдим. Энди яна кўпайиб келяпти. Деразамдан кириб, айвонларимгача босиб кетди", - дейди аёл.
Хабарда айтилишича, аввалига мутахассислар ҳам бу ҳашарот турини аниқлай олмаган. Тадқиқот ишларидан сўнг ҳашарот тури маълум бўлган.
Андижон вилояти ўсимликлар карантин ва ҳимояси бошқармаси бўлим мутахассиси Анорбой Хўжамбердиевнинг айтишича прогнозлаштириш бўлими мутахассислари томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилган. Улар олиб борган ўрганишлар давомида ҳашорат "қор бургаси" эканлиги аниқланган.
Мутахассиснинг қайд этилишича, бу ҳашарот озуқа моддаси бўлиб, тупроқда органик моддаларни синтез қилишда хизмат қилади. У йилда бир авлод беради. 20 апрелдан у яна тупроқ остига кириб кетади.
Янгиликлар лентаси
0