Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ дипломати CNN бошловчисининг "шаблонини йиртиб ташлади" - видео

© Sputnik / Александр Натрускин / Фотобанкка ўтишЧрезвычайный и Полномочный Посол США в СССР (1987–1991 гг.) Джек Мэтлок
Чрезвычайный и Полномочный Посол США в СССР (1987–1991 гг.) Джек Мэтлок  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШнинг Совет Иттифоқидаги собиқ элчиси CNN бошловчисининг жанговар риторикасини асосли равишда тўхтатиб, Украина можаросини фақат тинчлик йўли билан ҳал қилиш мумкинлигини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Америкалик фахрий дипломат Жек Метлок CNN телеканалида эфирга чиқди ва бошловчининг "шаблонларини йиртиб ташлади".
Дастлаб Метлок уни "Россиядаги собиқ элчи" деб атаган бошловчини тузатишдан бошлади. Дипломат у АҚШнинг СССРдаги элчиси бўлганини ва Украина ҳам ушбу давлатнинг бир қисми бўлганини таъкидлади.
Ундан сўнг эса "Бучадаги можародан сўнг Россия биан музокалар олиб боришнинг иложи йўқ" деб таъкидлаган бошловчининг "жанговар руҳи"ни анча пасайтириб қўйди.
Метлок: Менимча, ҳозир асосий мақсад Украинадаги можарога барҳам бериш ва бунга фақат дипломатия орқали эришиш мумкин.
Бошловчи: Узр, мен сизни тўхтатишим керак. Дипломатия ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Ҳозир биз Бучада кўрган кадрларимиз ҳақида гаплашайлик. Зеленский айтишига кўра, "Буча воқеалари украинларга ҳайвонлардек муносабатда бўлишаётгани ва уларга қарши геноцид уюштирилаётганидан дарак беради. Бундан сўнг Россия билан ҳар қандай музокаралар олиб бориш мураккаб" деди. Сиз ҳатто ушбу сўзлардан кейин ҳам можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш мумкни деб ҳисоблайсизми?
Метлок: Биринчидан, биз Бучада нима содир бўлганини аниқ билмаймиз, иккинчидан, воқеаларга айнан Москва айбдор эканлигига далил йўқ.
Гап шундаки, Украина Россия билан тинчлик шартномаси имзолаши керак. Россия эса Қримни ўзида сақлаб қолиши керак, чунки у ер аҳолисининг аксарияти руслар бўлиб ва у ерда Россиянинг ҳарбий-денгиз базаси жойлашган.
Чунки АҚШга тенг келадиган ядровий кучга эга бўлган Россиядан "мохов давлат" яратиш, шубҳасиз, сиз ва бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди.
Ушбу видеони CNN жонли эфиридан "Россия" телеканалининг Нью Йоркдаги мухбири Валентин Богданов ёзиб олган ва ўзининг телеграм канали орқали тарқатган. Ажабланарлиси, CNN веб-сайтида интерьвюнинг видеоси пайдо бўлмади.
Янгиликлар лентаси
0