Жамият

Давлат архивидан онлайн тарзда қандай маълумотларни олиш мумкин?

© Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишДистанционное обучение школьников
Дистанционное обучение школьников  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ягона портал ва унинг мобил иловасида “Мавзули сўровларни ижро этиш” пуллик хизмати ишга тушди
ТОШКЕНТ, 5 апрель — Sputnik. Ягона портал (my.gov.uz) ва унинг мобил иловасида “Мавзули сўровларни ижро этиш” номли хизмат жорий этилди. Бу ҳақида Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар бермоқда.
Эндиликда my.gov.uzда ушбу хизмат ер ва уй-жой ажратиш, хусусийлаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик масалалари бўйича ҳокимлик қарорлари, тураржой, мерос, ворислик, 1941-1945 йилларда Ўзбекистонга эвакуация қилинган шахслар ҳақидаги маълумотларни олса бўлади.
Хизматлардан фойдаланиш пуллик.
Алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотларни аниқлаш (тасдиқлаш) – 135000 сўм;
Тураржойлар бўйича маълумотномалар тайёрлаш – 135000 сўм;
Мулк ҳуқуқини аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларга архив ҳужжатидан нусха бериш – 135000 сўм;
Эвакуацияни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларнинг архив маълумотномасини бериш – 270000 сўм.
Хабарда ёзилишича, агар фуқаролар хизматдан my.gov.uz орқали фойдаланишса 10 фоиз чегирма берилади.
Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.
Маълумот ўрнида, ушбу партал орқали иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини ҳам онлайн олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0