Иқтисод

IT соҳа мутахассислари учун имтиёзлар кучга кирди

© pixabayРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда хориждан IT-соҳа мутахассисларини тез ва осон қабул қилиш, уларга юридик ва ташкилий хизматларда ёрдам кўрсатиш, улар учун солиқларини камайтириш каби имтиёзлар қонунийлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 5 апрель — Sputnik. Ўзбекистонда 1 апрелдан ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари учун қатор имтиёз ва преференсиялар жорий этилади. Бу ҳақида IT Парк матбуот хизмати хабар бермоқда.

IT-Visa

Ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ва инвесторлар, шунингдек, IT Парк резидентларининг хорижий таъсисчилари учун учун IT-visa жорий этилмоқда.
Виза 3 йил муддатга берилади. Ушбу муддат давомида Ўзбекистон чегаралари доирасида ҳаракатланиш мумкин. Шунингдек, виза эгалари соддалаштирилган тартибдаги яшаш учун рухсатномага ҳамда Ўзбекистон фуқаролари билан тенг ижтимоий ҳуқуқларга (тиббиёт ва таълим) эга бўладилар. IT-Visa га эга бўлиш учун ITПарк томонидан тақдим этиладиган тавсиянома зарур.

Дивиденд тўловлар

Эндиликда IT Парк резидентларининг хорижий таъсисчилари дивидендлари учун солиқ ставкаси 5 % этиб белгиланди, ушбу ставка аввалроқ 10 %ни ташкил қиларди.
Чет эл валютасида тўловлар. IT Парк резидентларига иш/хизматлар экспорти тушумлари доирасида дивидендлар ва иш ҳақини хорижий таъсисчилари/мутахассислари дебет карталарига хорижий валютада тўлашларига рухсат этилади.
Виртуал офис
IT Парк резидентлари учун офис майдонига эга бўлиш талаби бекор қилинди. Эндиликда резидентлар IT Парк дирекцияси билан шартнома тузишлари мумкин. Хизматнинг минимал нархи ойига 300 минг сўмни ташкил қилади. Хизматларга юридик манзил (почта манзили) ижараси, алоқа маркази, ёзишмаларни қайта ишлаш ва бошқалар киради.
Виртуал офис учун шартнома компанияни офиснинг йўқлиги сабабли солиқ хавфи юқори субъект тоифасига киритиш учун асос бўла олмайди.

Ташкилий ва юридик кўмаклар

Хорижий мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби. Эндиликда IT Парк резидентларига чет эллик мутахассислар учун ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди. Ишга жойлашиш учун PINFL кифоя.
Шунингдек, релокация дастури доирасида IT Парк томонидан компанияларга қуйидаги масалаларда кўмак берилади:
Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш;
Банк ҳисоб рақамини очиш;
Солиқ органларида рўйхатдан ўтиш;
Мутахассисларни излаш;
Офис излаш ва ижараси.
IT-мутахассисларига қуйидаги масалаларда ҳам ёрдам кўрсатилади:
IT Парк резидент компанияларида ишга жойлашиш;
Тиббий суғуртани рўйхатдан ўтказиш;
Уй-жой излаш;
Банк ҳисоб рақамини очиш;
Ҳужжатларни расмийлаштириш;
Болаларни мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш.
Хабарда айтилишича, IT -мутахассислари ва уларнинг оила аъзолари учун Тошкент шаҳрига кўникиш осон кечишида кўмаклашиш мақсадида ахборот-қўлланма ишлаб чиқилди. Унда барча керакли маълумотларни топиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0