Маиший техникаларни мажбурий маркировкалаш апрелдан бошланади

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишСеть магазинов "Эльдорадо" провела ребрендинг
Сеть магазинов Эльдорадо провела ребрендинг  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Oбуна бўлиш
15 апрелдан бошлаб чангютгич, кир ювиш машинаси, совутгич, телевизор ва монитор мажбурий рақамли маркировкаланади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич амалга оширилади.
Маркировкалашни бошлаш муддатлари ва маҳсулотлар турлари гуруҳлар бўйича қуйидагича белгиланади:
биринчи гуруҳ – чангютгич, кир ювиш машинаси, совутгич ва музлатгич, телевизор ва монитор – 2022 йил 15 апрелдан бошлаб;
иккинчи гуруҳ – маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситгич – 1 августдан бошлаб;
учинчи гуруҳ – сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич), барча тур лампалар – 1 ноябрдан бошлаб жорий қилинади.
Ўзбекистонда “Asl belgisi” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимини йўлга қўйиш таъминланган. Бунда “CRPT TURON” МЧЖ мазкур тизимнинг оператори сифатида белгиланган.

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январидан тамаки ва алкоголь, шу жумладан пиво маҳсулотларини рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бошланган. Шунингдек, йирик пиво заводларида маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0