Сиёсат

Мирзиёев Тоқаев билан ШҲТ саммитига тайёргарликни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2022 йилда Ўзбекистонда ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, етакчилар суҳбат чоғида ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратишган.
“Шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди”, - дейилган хабарда.
Давлат раҳбарлари муқаддас Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.
2022 йилда Ўзбекистонда ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳри музокаралар платформасига айланади. Ушбу муҳим тадбирга тайёргарлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ўзбекистон ШҲТ раислигида 80 дан зиёд тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0