Ўзбекистонда динларни бирлаштирувчи “Бағрикенглик боғи” ташкил этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялось торжественное открытие парка "Янги Узбекистон" и монумента Независимости.
Состоялось торжественное открытие парка Янги Узбекистон и монумента Независимости. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда жами 2 330 та исломий, насроний, яҳудий ва диний ташкилот адлия идоралари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Ўзбекистонда “Бағрикенглик боғи” ташкил этилди, деб хабар қилди АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов.
Бугун, 5 апрель куни Янги Ўзбекистон боғида республикамиздаги 16 та диний конфессия вакиллари иштирокида “Бағрикенглик боғи” ташкил этилди, - дейилган хабарда.
Анжуманда маълум қилинишига кўра, ушбу боғни ташкил қилишдан мақсад, нафақат диний бағрикенглик мавзусини тарғиб қилиш, ундан ташқари атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, покиза сақлашда ҳамда иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал муаммолар ва фожиалар қаршисида инсониятнинг ожиз эканини яна бир бор таъкидлаш ва табиат неъматларига шукр қилиб уни асраб-авайлашга туртки беради.
Анжуманда шунингдек, Ўзбекистонда турли дин вакиллари тинч тотув яшаб келаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди. Маълум бўлишича бугунги кунда республикада жами 2 330 та диний ташкилот адлия идоралари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Улардан 2 139 таси исломий, 174 таси насроний, 8 таси яҳудий, 6 таси баҳоий жамоалари экан. Шунингдек 1 та кришнани англаш жамияти, 1 та буддавийлар ибодатхонаси ва 1 та Ўзбекистон Библия жамияти рўйхатдан ўтган.
Янгиликлар лентаси
0