Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан қайси мамлакатлардан олиб келинмоқда

© Sputnik / Aleksandr Kryazhev / Медиабанкка ўтишУборка урожая зерновых в Новосибирской области
Уборка урожая зерновых в Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга озиқ-овқат импортида энг юқори улушга эга давлат маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—февраль ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатларни маълум қилди.
Озиқ-овқат импортидаги энг юқори улуш Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади — 36,1 фоиз. Иккинчи ўринда 25,6 фоиз билан Россия қайд этилган. Учликни Бразилия (12,4 фоиз) якунлаган. Кейинги ўринларда Беларусь (4,4 фоиз), Покистон (3,6 фоиз) ва бошқа давлатлар (17,9 фоиз).
Икки ойда импорт учун энг кўп харажат қилинган маҳсулот — буғдой (113,1 миллион доллар). Кейинги ўринларда шакарқамиш (59,6 млн доллар), маргарин маҳсулотлари (52,1 млн доллар), қорамол гўшти (26,5 млн доллар), ўсимлик ёғи (22,5 млн доллар), картошка (21 млн доллар) какао ва шоколад (19,6 млн доллар) буғдой уни (16,4 млн) ва бошқалар.
Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой импорт қилинади
Янгиликлар лентаси
0