Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қандай дорилар аллергия қўзғаши мумкин

© Sputnik / Иван Макеев / Медиабанкка ўтишДевушка стряхивает с себя тополиный пух
Девушка стряхивает с себя тополиный пух - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Oбуна бўлиш
Шифокор қандай дорилар аллергия қўзғаши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, профессор Илмира Разикова Аллергия қўзғатувчи препаратлар рейтингида антибиотиклар етакчилик қилишини маълум қилди.
“β-лактамлар гуруҳига мансуб пенициллин, амоксициллин, цефазолин, цефотаксим каби антибактериал воситалар ҳамда сульфаниламидлар таркибига кирувчи сульфадиазин, сульфадоксин сингари препаратлар шулар жумласидан”, - дейди шифокор.
Иккинчи ўринда стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларни келтириш мумкин. Деярли барча оғриқ қолдирувчи ва антипиретик воситалар шу гуруҳга киради.
Қолаверса, маҳаллий анестетиклар — новокаин, лидокаин ва бошқалар кўпинча аллергияни келтириб чиқаради. Таркибида йод моддаси мавжуд дорилар ҳам кенг тарқалган аллергенлар ҳисобланади.
Шифокорнинг таъкидлашича, дори аллергияси одатда тўсатдан бошланади ва инсон ҳаёти ҳамда саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Анафилактик шок, токсикоаллергия, Лайелла ва Стивенс-Джонсон синдромини бунга мисол қилиб келтириш мумкин.
Кўпинча дори аллергияси аломатлари тошмалар, эшакеми, ангионевротик шиш билан намоён бўлади. Бир турдаги препаратнинг такрорий қабул қилиниши дерматитга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу билан бирга, айрим ҳолларда тана ҳарорати кўтарилиши кузатилади.
Дориларга аллергия уларни такрорий қабул қилиш туфайли ривожланади. Масалан, бир вақтнинг ўзида микробларга қарши бир неча препаратларни ичиш хасталикни кучайтириб юбориши эҳтимоли мавжуд.
Шу ўринда аллергия нафақат дорилар, балки уларга қўшиладиган турли бўёқ ва ароматизаторларга нисбатан ҳам пайдо бўлишини унутмаслик лозим.
Дориларга аллергия нафас йўллари касалликларини ҳам келтириб чиқариши мумкин. Ҳатто у қон таркибида лейкоцитлар сони камайиши, камқонликка сабаб бўлиши хавфи мавжуд. Баъзида буйрак, юрак, қон томирлари ва талоқ шикастланиши ҳам дори аллергияси оқибатида содир бўлади. Шундай экан, дориларни, албатта, шифокор тавсияси билан истеъмол қилиш зарур.
Янгиликлар лентаси
0