Колумнистлар

Россияга қарши санкциялар долларга хавф солмоқда - ХВЖ

© Sputnik / Алексей СухоруковБанкноты номиналом 1 доллар США.
Банкноты номиналом 1 доллар США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Долларнинг санкция қуролига айлантиришнинг якуний натижаси - унинг қадрсизланиши бўлади" - Bank of America.
ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Россияга қарши санкциялар долларнинг дунёнинг асосий захира валютаси сифатидаги ролига путур этказиши мумкин, АҚШ давлат қарзига ҳам таҳдидлар мавжуд, деган хулосага келди Халқаро валюта жамғармаси.
Дунё узоқ вақтдан бери долларга муқобил молиявий тизимга мойил бўлиб келмоқда. Россияга қилинган иқтисодий ҳужум бу жараёнларни тезлаштирди.Кейинги воқеалар қандай ривожланиши мумкинлиги ҳақида - РИА Новости материалида.

Бумеранг эффекти

Америкаликлар дунёнинг исталган нуқтасида ўз сиёсий мақсадига эришиш учун санкциялардан фойдаланиб келишмоқда. Улар бунга қодир, чунки дунёнинг асосий захира валютасига эга бўлган давлат бошқалар учугн ташқи савдони чеклашда кенг имкониятларга эга.
Аммо бумеранг эффекти ҳам мавжуд. Ўтган йили АҚШ Конгрессининг тадқиқот хизмати бунга эътибор қаратишга ҳаракат қилди. Санкцияга учраган давлатлар долларга қарамликни камайтириш учун қўлидан келган барча ишларни қилмоқда.
Бу хабар деярли эътибордан четда қолди ва Россиянинг Украинада ҳарбий махсус операцияси бошланганидан кейин Вашингтон бу борада ақл чегараларини кесиб ўтди ва жиддий муаммоларга дуч келди.
ХВЖ бу ҳақида сигнал бермоқда. Долларга асосланган халқаро валюта тизими парчаланиши таҳдиди остида. Ҳозир ушбу жараён кескин тезлашди.
ХВЖ бошқарувчи директорининг биринчи ўринбосари Гита Гопинатҳ таъкидлаганидек, бир-бири билан савдо қилувчи мамлакатларнинг ўзаро бирлашиб валюта блоклари ташкил қилишмоқда ва оқибатда халқаро ҳисоб-китобларда доллар улуши қисқармоқда.
Унинг хулосасига кўра, охир-оқибат дунёда учта валюта тизими пайдо бўлади: доллар, евро ва эҳтимол, юань. 30-40 йил олдин ҳам Америка пули транзакцияларнинг 70% дан ортиғини ташкил қилар эди. Минтақавий валюталар эса жуда заиф ва унчалик қизиқ эмас эди. Ҳозир эса вазият бошқача. SWIFT маълумотларига кўра, жаҳон савдосида тўловларнинг 39,92 фоизи долларда, 36,65% - еврода, 6,3% - инглиз фунтида амалга оширилган.
2020 йил январь ойида тўртинчи ўринни 3,32% савдо япон иенасига тўғри келган. Ҳозир эса Хитой юани эса - 3,2%ни ташкил қилмоқда. Биринчи ўнталикка шунингдек Канада, Австралия, Гонконг, Сингапур доллари ва Таиланд бати ҳам кирди.
2019 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи “Европа иқтисодий ўйинчилари ва Эрон ўртасидаги қонуний тижорат операцияларини соддалаштириш” ва Теҳрон билан савдони АҚШ молия тизимини четлаб ўтиш имконини берувчи INSTEX механизмидан фойдаланмоқда. Ўзаро савдода пулдан фойдаланмаслик учун INSTEX кредит балларидан фойдаланади.
2016 йилда юань Халқаро Валюта Жамғармасининг захира валютасига айланди, биринчи марта ривожланаётган давлат валютаси бундай шарафга сазовор бўлди. Бу Хитойнинг кенг кўламли халқаро “Бир камар, бир йўл” дастурининг натижасидир. Кейинги муҳим қадам - Шанхай биржасида Хитой валютасида деноминацияланган нефть фючерслари савдосининг бошланиши бўлди. Тўғри, юаннинг кенгайишига эркин конвертациянинг йўқлиги, беқарорлик ва ноаниқ молиявий тизим тўсқинлик қилмоқда.
Рақамли юань ҳам мавжуд бўлиб, у билан ҳисоб-китоблар Америка СВИФТ ва ЧИПС тизимларига қараганда тезроқ амалга оширилади. Ва “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида бу иштирокчи мамлакатларни Вашингтон санкцияларидан ҳимоя қилиши мумкин.
Financial Times ёзишича, ҳозирги геосиёсий кескинликлар рақамли молия – криптовалюталар ва стабилкоинларни ва марказий банклар томонидан чиқарилган рақамли пулларни ҳам фаол қабул қилиш учун туртки бўлиб хизмат қилади.

Ҳамманинг ўз пули бор

Ҳозирча миллий валюталар долларга нисбатан энг оддий ва мантиқий муқобил кўринади. Агар 2015 йилда Россия ва Хитой ўртасидаги битимларнинг деярли 90 фоизи долларда бўлган бўлса, 2020 йилда - 46 фоиз. Хитой миллий валютаси ва евродаги ҳисоб-китоблар эса тарихий энг юқори даражага кўтарилди - мос равишда 24 ва 30%.
Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) савдода рубль устунлик қилади, унинг улуши учдан икки қисмидан кўпроқни ташкил қилади. Россиянинг Беларусь билан товар айланмаси учун бу кўрсаткич 82 фоизни, Қозоғистон билан – 63 фоизни, Қирғизистон билан – 58 фоизни ташкил этади.
Евроосиё иқтисодий комиссиясининг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида таъкидлаганидек, рубль учун бу чегара эмас. Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ давлатларининг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валюталар улушини янада ошириш иқтисодий муносабатларнинг чуқурлашиши, савдо тузилмаси ва уни диверсификация қилиш даражасига боғлиқ.

Доллар захирадан чиқарилади

Миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларга ўтиш ХВФ томонидан доллар учун нохуш тенденция сифатида баҳоланди.
"Одатда, давлатлар ўз заҳира маблағларини дунёнинг қолган қисми билан савдо қиладиган ва бошқалардан қарз оладиган валюталарда тўплашга мойил. Тез орада биз захира активлари таркиби қандай ўзгаришини кўрамиз", деб таъкидлади Гита Гопинат.
Охирги йигирма йил ичида долларнинг халқаро захиралардаги улуши 70 фоиздан 60 фоизгача пасайган. Сабаби - бошқа валюталар ролининг кучайиши. Долларнинг чорак қисмининг ўрнини Хитой юанини "эгаллади".
Бунинг яна бир жиҳати бор. Санкция босими ортиб бораётган Вашингтон аслида доллардан молиявий қурол сифатида фойдаланмоқда. Бу қолганлар учун белги бўлмоқда: Америка активлари ишончсиз, диверсификация қилиш керак.
Шуни таъкидлаш керакки, Россия АҚШнинг деярли барча давлат қарзларини олдиндан сотиб юборди. Долларнинг санкция қуролига айлантиришнинг якуний натижаси - унинг қадрсизланиши бўлади, деб башорат қилмоқда Bank of America.
Янгиликлар лентаси
0