Жамият

Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда

Взятка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўтган йили 2020 йилга нисбатан жавобгарликка тортилган шахслар ва суд органларига юборилган ишлар ўртача 3 баравар ошган.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Таъкидланишича, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида коррупцияга оид жиноятларни очиш даражаси ошди. Мисол учун, ўтган йили 2020 йилга нисбатан жавобгарликка тортилган шахслар ва суд органларига юборилган ишлар ўртача 3 баравар ошди. Ҳар йили коррупция жиноятлари натижасида давлатга етказилган моддий зарар ундирилмоқда.
“Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда”, - дейилган хабарда.
Мажлис иштирокчилари ушбу соҳалардаги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Коррупцияга қарши экспертиза натижалари кўра, давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 87 та коррупция омили мавжуд.
Сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи коррупция ҳақида хабар беришга тайёрлигини билдирди
Мажлис доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар фаолиятини кучайтириш, уларни ахборот, маслаҳат ва услубий қўллаб-қувватлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0