Спорт

Тошкентда дзюдо бўйича анъанавий халқаро турнир бошланмоқда

Дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Осиё очиқ кубогида 500 нафарга яқин дзюдочилар татамига чиқишади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Бугун Тошкентда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги мусобақаси бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
“Универсал” спорт мажмуаси 5-8 апрель кунлари Учқун Муродов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнирга мезбонлик қилади.
Мусобақаларда ўзбекистонлик дзюдочиларидан ташқари Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларидан келган жами 500 нафарга яқин истеъдод эгалари татамига чиқади.
Бугун мусобақанинг биринчи куни қизлар -40, -44, -48, -52, -57, йигитлар эса -50, -55 ва -60 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Ҳар куни саралаш беллашувлари соат 10:00, медаллар учун кечадиган финал баҳслари эса 17:00да бошланади.
Янгиликлар лентаси
0