“Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармаси ташкил этилади

© AFP / VYACHESLAV OSELEDKOСитуация перед выборами президента Узбекистана
Ситуация перед выборами президента Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан жамғарма маблағлари нима учун мақсадли сарфланиши белгилаб қўйилган.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2022 йил 5 апрелдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси ташкил этилади. Бу президент 2022 йил 4 апрель куни имзолаган тегишли қарорда белгилаб қўйилган.
Жамғарма маблағлари йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари, ўрнатиш учун белгиланган конструкция ва қурилиш материаллари ҳамда махсус бўёқларини харид қилиш учун мақсадли сарфланади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштиради.
Пуллар мактабгача таълим ҳамда халқ таълими вазирликларига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича бошланғич билимларни шакллантиришга қаратилган моддий-техник ва ўқув базасини яратишга сарфланади.
Ҳокимликларга йўлларда радарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилди
Шунингдек, жамғарма маҳаллаларда болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ўргатиш майдончаларига йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл чизиқларини чизиш чора-тадбирларини молиялаштиради.
Жамғарма маблағлари йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган жарима, олинадиган йиғим ва тўловларининг айрим миқдори, давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар ажратадиган грантлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари билан шакллантирилади.
Халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳам жамғарма манбалари бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0