Москвадаги ватандошлар иштирокидаги можароли вазият назоратга олинди – элчихона

© SputnikПосольство Узбекистана в России
Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2022
Oбуна бўлиш
Москвада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида можаро юзага келди. Ҳибсга олинганлар "майда безорилик" моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москвада мамлакат ва Тожикистон фуқаролари ўртасида юзага келган можароли вазиятни назоратга олди ва Россиянинг тегишли тузилмалари билан алоқада бўлиб турибди. Бу ҳақда “Дунё” АА элчихона баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Дипломатик миссия маълумотига кўра, 1 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 9:00 да полиция Шелепихинская набережнаяда жойлашган 34/7-уй ҳудудида фуқаролар ўртасида юзага келган можаро ҳақида хабар олган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган полиция ходимлари эҳтимолий ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олган. Жабр кўрганлар йўқ. Можаро иштирокчилари суриштирув ишларини ўтказиш учун ҳудудий ички ишлар бўлимига олиб келинган. Ушбу можаро маиший сабаблар туфайли юзага келган, дея таъкидламоқда консуллик бўлими вакиллари.
Ҳибсга олинганлар "майда безорилик" моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Суд органлари фуқароларни маъмурий ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ички ишлар ходимлари судга ҳуқуқбузарларни Россия ҳудудидан чиқариб юборишга оид ҳужжатлар тайёрламоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон миграция соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Элчихона ОАВ хабарларида можарода 120 га яқин киши иштирок этгани тўғрисида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган. Чунки бир гуруҳ шахслар яқин атрофда бўлиб, можарони кузатиб турган.
Янгиликлар лентаси
0