Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

© Depositphotos.com / BalonciciЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2022
Oбуна бўлиш
Февралда Ўзбекистон йирик сотувчи бўлган ва 22 тонна олтин сотиб, ўз захираларини 339 тоннагача камайтирган.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Февраль ойида Ўзбекистон жаҳондаги энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Бундан Жаҳон олтин кенгашининг (World Gold Council ) сўнгги ҳисоботи дарак бермоқда.
Шу йилнинг февраль ойида Жаҳон марказий банклари олтин захиралари февраль ойида 6 тоннага камайган.
Ушбу ойда Ўзбекистон йирик сотувчи бўлган ва 22 тонна олтин сотиб, ўз захираларини 339 тоннагача камайтирган. Бу олтин захираси бўйича 2020 йил декабрь ойидан кейинги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
“Бу Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги биринчи йирик битими эмас. Олтин захираларини фаол бошқариш ўзгаришлар тез-тез содир бўлишини англатади. Олтин февраль ойида сотилгандан кейин ҳам захира активларининг 59 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади”, дейилади хабарда.
Бошқа соф сотувлар нисбатан кам. Қозоғистон январда 17 тонна олтин сотган бўлса, февралда яна 5 тонна сотган. Шу ойнинг бошқа муҳим сотувчилари Қатар (6 тонна), Мўғулистон (1 тонна) ва Германия (1 тонна) бўлган.
Қазилма бойликлари Ўзбекистоннинг "ўсиш нуқтаси" бўлиши мумкин
Ўз навбатида, Туркия 25 тонна олтин сотиб олган ва захирасини 429 тоннага етказган. Ҳиндистон эса қўшимча 2,7 тонна олтин харид қилган. Унинг умумий олтин захираси 758 тоннага етган. Ирландия (1 тонна) ҳам ой давомида харидларни амалга оширишда фаоллик қилиб, ўз захираларини 11 тоннага етказган.
Янгиликлар лентаси
0