Президент: мактаб ўқитувчиларни қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2022
Oбуна бўлиш
Янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳасига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади.
Бунинг учун:
1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий таълим марказлари ташкил этилади;
ушбу марказларга математика, физика, кимё, биология, IT каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади;
хорижий мутахассислар ёрдамида олийгоҳ, миллий таълим марказлари ва мобиль гуруҳларнинг муаллимларидан иборат ҳар бир вилоят кесимида “тренерлар гуруҳлари” шакллантирилади;
мазкур тренерлар эса жойларда мактаб ўқитувчиларининг бевосита малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади.
Янги тизимларни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.
Янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади.
Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.
Мактаб директорлари янги тизим бўйича танланади
Янгиликлар лентаси
0