Владимир Жириновский вафот этди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРуководитель фракции ЛДПР Владимир Жириновский
Руководитель фракции ЛДПР Владимир Жириновский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2022
Oбуна бўлиш
Владимир Жириновский 2 февраль куни коронавирус билан Москвадаги шифохонага ётқизилган эди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Россия Либерал-демократик партияси етакчиси (РЛДП) Владимир Жириновский 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
"Оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг Владимир Вольфович Жириновский оламдан ўтди... Барчамиз учун бу қайтариб бўлмайдиган йўқотиш. Унинг ёрқин хотираси қалбимизда абадий қолсин", — дейилади хабарда.
Володин Давлат думаси йиғилишида ҳам Либерал-демократик партия етакчисининг вафоти ҳақида маълум қилиб, бир дақиқалик сукут эълон қилди.
Владимир Жириновский 2 февраль куни коронавирус билан шифохонага ётқизилган эди.
Жириновский 1946 йил 25 апрелда Қозоғистон ССР (ҳозирги Қозоғистон Республикаси) Олмаота шаҳрида туғилган. 1970 йилда Ломоносов номидаги Москва давлат университети қошидаги Шарқ тиллари институтининг тарих ва филология факультетини "Туркия ва турк тили" мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлаган. 1977 йилда Москва давлат университетининг юридик факультетини имтиёзли диплом билан тугатган.
Давлат сиёсатига 1988 йилдан бошлаб кириб келган. У "Демократик иттифоқ" Марказий мувофиқлаштирувчи кенгашига сайланган. Жириновский олти марта Россия президентлигига номзодини қўйган.
Янгиликлар лентаси
0