https://sputniknews.uz/20220407/avstraliya-nashri-ozbekistonga-tashrif-buyurishni-tavsiya-qilmoqda-23825727.html
Австралия нашри Ўзбекистонга ташриф буюришни тавсия қилмоқда
Австралия нашри Ўзбекистонга ташриф буюришни тавсия қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Австралиянинг “Lonely Planet” нашриЎзбекистонни май ойида кам харажат эвазига “саргузаштли саёҳат” туркуми доирасида ташриф буюришга арзийдиган давлатлар рўйхатига киритди. Рўйхатдан Самарқанд, Бухоро ва Хива ўрин олган.
2022-04-07T11:13+0500
2022-04-07T11:13+0500
2022-04-07T11:13+0500
туризм
туризм
сайёҳлар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1051/67/10516756_0:0:1200:676_1920x0_80_0_0_b640aa88d0d335a12faa36af3cb0565c.jpg.webp
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Австралиянинг “Lonely Planet” нашриЎзбекистонни май ойида кам харажат эвазига “саргузаштли саёҳат” туркуми доирасида ташриф буюришга арзийдиган давлатлар рўйхатига киритди. Рўйхатдан Самарқанд, Бухоро ва Хива ўрин олган.Мақолада май ойининг охирида Бухорода бўлиб ўтадиган “Ипак ва зираворлар фестивали” ўзининг гиламдўзлари, ёғоч ўймакорлари, созандалар ва рассомлар ижоди маҳсулотлари билан машҳурлари урғуланган.“Дарҳақиқат, май Ўзбекистонга ташриф буюриш учун энг зўр ойдир. Мамлакат об-ҳавоси диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун қулай шароит яратиб, лола ва ўрик гуллари эса манзарани янада жонлантиради”, - дея хулоса қилишган муаллифлар.“Lonely Planet” – халқаро нашриёт компанияси бўлиб, 1972-йилда Австралияда ташкил этилган. У кам харажатли саёҳатлар бўйича махсус қўлланмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган биринчи расмий нашриётлардан бири ҳисобланади.Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ваколатхонаси маслаҳатчиси Шуҳрат Исоқулов Sputnik мухбирига мамлакат Россиядан келаётган сайёҳлар сонини ҳам ошириш режалаштираётганини маълум қилган эди.Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонга Россиядан 480 минг россиялик сайёҳ келган. Бу кўрсаткич янада ошириш ва 1,5 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.Айни дамда Ўзбекистонда туризм сектори россиялик сайёҳларнинг эҳтиёжларига мослашишга ҳаракат қилмоқда, уларнинг асосий афзаллиги all-inclusive шаклидир.Ўзбекистон туризми гуркираб ривожланиши башорат қилинмоқда
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1051/67/10516756_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_0d9aa191068c29bbd4d5f66b597db384.jpg.webpSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон туризм қадимий шаҳарлар обидалар
ўзбекистон туризм қадимий шаҳарлар обидалар
Австралия нашри Ўзбекистонга ташриф буюришни тавсия қилмоқда
Ўзбекистон кам харажат эвазига “саргузаштли саёҳат” туркуми доирасида ташриф буюришга арзийдиган давлатлар рўйхатига киритилган.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Австралиянинг “Lonely Planet” нашриЎзбекистонни май ойида кам харажат эвазига “саргузаштли саёҳат” туркуми доирасида ташриф буюришга арзийдиган давлатлар рўйхатига киритди. Рўйхатдан Самарқанд, Бухоро ва Хива ўрин олган.
“Ажойиб об-ҳавода Ипак йўли карвонсаройини томоша қилинг. Ипак йўли. Зираворлар. Минг йиллар давомида Марказий Осиёнинг маданий юраги бўлган бу ерга саёҳат қилишда шубҳасиз романтик ҳисларни туйиш мумкин. Бу, айниқса, мозаик мақбаралар, масжид ва мадрасалар билан жилваланаётган Ўзбекистоннинг учта тарихий шаҳри – Самарқанд, Бухоро ва Хивага тааллуқлидир”, - дейилади хабарда.
Мақолада май ойининг охирида Бухорода бўлиб ўтадиган “Ипак ва зираворлар фестивали” ўзининг гиламдўзлари, ёғоч ўймакорлари, созандалар ва рассомлар ижоди маҳсулотлари билан машҳурлари урғуланган.
“Дарҳақиқат, май Ўзбекистонга ташриф буюриш учун энг зўр ойдир. Мамлакат об-ҳавоси диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун қулай шароит яратиб, лола ва ўрик гуллари эса манзарани янада жонлантиради”, - дея
хулоса қилишган муаллифлар.
“Lonely Planet” – халқаро нашриёт компанияси бўлиб, 1972-йилда Австралияда ташкил этилган. У кам харажатли саёҳатлар бўйича махсус қўлланмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган биринчи расмий нашриётлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ваколатхонаси маслаҳатчиси Шуҳрат Исоқулов Sputnik мухбирига мамлакат Россиядан келаётган сайёҳлар сонини ҳам ошириш режалаштираётганини
маълум қилган эди.Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонга Россиядан 480 минг россиялик сайёҳ келган. Бу кўрсаткич янада ошириш ва 1,5 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.
Айни дамда Ўзбекистонда туризм сектори россиялик сайёҳларнинг эҳтиёжларига мослашишга ҳаракат қилмоқда, уларнинг асосий афзаллиги all-inclusive шаклидир.