БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида Россия иштироки тўхтатилди

© Foto : Patrick GrubanЗал Генеральной Ассамблеи ООН
Зал Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Бош Ассамблеясининг ушбу қарорини ёқлаб 93 давлат овоз берган, 24 давлат қарши ва 58 давлат бетараф овоз берди.
ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги фаолиятини тўхтатувчи резолюцияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” мухбири.
Ёқлаб овоз берганлар: Бош Ассамблеясининг ушбу қарорини ёқлаб 93 давлат овоз берди. Улар Орасида Сербия ва Исроил ҳам бор, дейилган хабарда.
Қарши овоз берган давлатлар 24 та: Жазоир, Беларусь, Боливия, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Хитой, Конго Республикаси, Куба, Шимолий Корея, Эритрея, Эфиопия, Габон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Лаос, Мали, Никарагуа, Россия, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон, Ветнам, Зимбабве.
Бетараф қолганлар – 58 та давлат бўлди: Миср, Камерун, Гана, Ҳиндистон, Қувайт, Мексика, Мўғулистон, Покистон, Саудия Арабистони, Жанубий Африка ва Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқалар.
Ҳужжат лойиҳаси бир гуруҳ Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ, Украина ва Латвия томонидан тайёрланган. Унинг матнига кўра, Бош Ассамблея "Украинадаги ҳаракатлар" туфайли Россиянинг ИҲКга аъзолик ҳуқуқларини тўхтатишга қарор қилади. Шу билан бирга, БА "керак бўлса, масалани қайта кўриб чиқиши" мумкинлиги айтилган.
"Ушбу чекловдан сўнг Россия ИҲКда ўз ўрнини сақлаб қолишини, бироқ овоз бериш ва сўзлаш ҳуқуқилдан маҳрум бўлади", - деб изоҳ берди ИҲК асосий вакиллик органи раиси Абдулла Шаҳид РИА Новости мухбирига.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Геннадий Кузмин Россия 7 апрелдан бошлаб ИҲК аъзолигидан муддатидан олдин чиқишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор “инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлардан чекиниш эмас”.
Москва бу резолюцияни “ноқонуний ва сиёсий мақсадли қадам” деб ҳисоблайди, ва Кенгашнинг ўзи “бир гуруҳ давлатлар томонидан ўз мақсадларида фойдаланиш учун монополия қилинган”, дейди Кузмин.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. 25 мартга келиб операциянинг биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажарилди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада пасайтирди.
Янгиликлар лентаси
0