Дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишТорговля лекарствами
Торговля лекарствами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш муддати тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистонда дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади. Ҳукуматнинг тегишли қарори 2 апрель куни қабул қилинди.
Ҳужжат билан дори воситалари (субстанциялар бундан мустасно) ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022—2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш назарда тутилган.
Мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда маҳсулотлар турлари қуйидагича белгиланди:
биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;
иккинчи гуруҳ — бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва доривор ангро — маҳсулотлари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб;
учинчи гуруҳ — орфан дори воситалари (кам учрайдиган касалликларни даволаш учун) — 2023 йил 1 мартдан бошлаб;
тўртинчи гуруҳ — махсус рўйхатга киритилган импорт қилинган тиббий буюмлар — 2025 йил 1 февралдан бошлаб.
Қарор билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг идентификация кодлари рўйхати, дори воситалари ва тиббий буюмларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги тасдиқланган. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2 апрелдан кучга кирган.
Янгиликлар лентаси
0