Жамият

Энди парваришлаш нафақаси учун аризаларни онлайн юбориш мумкин

© pexels.com/SHVETS productionИнвалид-предприниматель
Инвалид-предприниматель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хизматдан фойдаланган мурожаатчидан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Фақатгина, порталга кириш учун OneID керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд қонуний вакилларга (ота-онасига) нафақа тайинлаш имконияти яратилди.
“Бунинг учун мурожаатчи “Нафақа тайинлаш учун ариза бериш” хизматидан фойдаланиши ва нафақа тури сифатида “Парваришлаш нафақаси” бандини танлаб, ариза юбориши лозим”, - дейилади портал хабарида.
Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда ЖШШИР (ПИНФЛ) орқали текширилади. Мурожаатчи нафақа тайинланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабардор этилади.
Хизматдан Ягона идентификациялаш тизимида (OneID) рўйхатдан ўтганлар фойдалана олади. 1 апрелдан ҳозирги кунга қадар 500 дан ортиқ парваришлаш нафақалари тайинланган.
Маълумот учун, президентнинг ПФ-74-сонли фармонига кўра, 1 апрелдан бошлаб ногиронлик нафақаси ҳамда ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилди. Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларни парвариш қилаётган қонуний вакилга ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0