Колумнистлар

Европа "Генерал Аёз" келиши билан ҳалок бўлишга тайёр

© Sputnik / Алексей ВитвицкийЛоготип Евросоюза на здании штаб-квартиры Европейского парламента в Брюсселе
Логотип Евросоюза на здании штаб-квартиры Европейского парламента в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШ ғояларига содиқлик Европага қимматга тушмоқда. Анъанавий ҳамкорликдан бир томонлама воз кечиб, кўмирни Австралия ва газни океан ортидан сотиб олиш бу - соғлом ақлга зид ишлар.
Бу йилги апрель об-ҳаво аномалияларининг барча рекордларини ўрнатиши мумкин: ҳатто юмшоқ иқлимли Францияда ҳам сўнгги 70 йил ичида мисли кўрилмаган совуқ ҳаво қайд этилган. Бир кечада ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича ўртача минус тўққизга тушган.
Албатта, сабзавот ва мева етиштирувчи фермерлар бундан зарар кўрган. “Зарар” деганда, ҳосил кутилганидан ёмонроқ ва режадан паст бўлишини, яъни шундоқ ҳам қиммат бўлган олма ва олхўрининг янада қимматлашиши назарда тутилади.
Агар бугун об-ҳаво иккинчи даражали, Европа Иттифоқи ҳукумати геосиёсий қарорлар қабул қилаётган фурсатда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўз инжиқликларини кўрсатмаганда иқлимий континентал нюанслар оддий европаликларнинг суҳбат мавзуси бўлиб қолар эди.
“Эркинлик ва демократия”га эришиш учун Бирлашган Европа аҳолиси гўштни камроқ истеъмол қилиши кераклигини билади. Яъни камроқ ейиш кераклигини ҳам. Шунингдек, бирлашган Европа аҳолиси сувни тежаши ҳам керак (Европа комиссарининг ажойиб таклифи, эмишки “бу Путинга қарши чора бўлади”) ва тез ювиниб олиш керак, умуман ювинишнинг имкони бўлса, албатта.
Уйда қалин свитерга ўраниб юриш ҳақида (Германия соҳа вазирининг ажойиб таклифи) Россияда аллақачон билиб бўлишди, ва эҳтимол иссиққина уйда ўтириб мийиғида кулишди ҳам.
Соҳа мутахассислар ҳам ортда қолишаётгани йўқ. Францияда электр узатиш линиялари компанияси раҳбарияти кир ювиш, қуритиш ва дазмоллаш ишларини якшанба куни қилиш яхши эканлигини айтибди, чунки душанба куни эрта тонгда электр энергияси “сизлар кўпсизлар, мен эса биттаман” деб шунчаки ўчиб қолиши мумкин экан.
Электр билан боғлиқ муаммоларнинг сабаби атом электр станцияларидаги мавжуд 56 реакторнинг ярмига техник хизмат кўрсатилаётганида.
Ва бундай огоҳлантиришлар охиргиси эмас, чунки ёзда ҳамма салқинликни яхши кўради (қишда эса совуқни севишнинг иложи йўқ: қанақа одамлар-а,) ва кондиционерлар-вентиляторларни иложи борича кўпроқ ишлатади.
Бундай пайтда ўртаҳол европалик мева-сабзавотларсиз, камгина гўшт, иккита свитерда ва “тараққиёт ва демократияга” зарар бермаслик учун унга қанчалик камроқ душга киришга рухсат берилганлиги ҳақида азоб чекаётганда, ё Смоленск трактида айланиб юрган Березина яқинидаги французга ёки Сталинград яқинидаги немисга ўхшайди. Фурсатга мос кайфият билан.
Аммо ҳазил ва кинояни бир четга суриб қўйсак, ҳозир кулиш фурсати эмас, чунки бирлашган Европа қандай қилиб Россияни жазолаб аламини келтиришни билиб олиши ва шу билан бирга ҳурматли буржуа тартибини ва мағрур кўтарилган елкаларини сақлаб туриши керак.
Белгия пойтахтида мағрур елкалар ва кам энергия истеъмолини сақлаб қолиш билан бирга (“Йўқолсин автомобиль!” шиоридан фойдаланган ҳолда, Брюсселга кўра, Россия ҳукуматини мустаҳкамлайди), аъзо мамлакатларнинг сиёсий бирлигини сақлаб қолишга ҳам ишоралар қилишаётир.
Ҳозирча бу муҳим эмас. Ростини айтганда, унчалик иш бермаяпти.
Гарчи расмий Варшава, худди сўнгги юз йил ичида бўлгани каби, Россия энергия ташувчиларни рад этиб, “Русофобия маршда” баннери билан поезддан олдинда юришни давом эттирса ҳам, ҳамма ҳам оёқ-қўллари, қулоқларини музлатиб қандай бўлмасин Кремлга муаммо туғдириш учун иссиқлик ва яхши шароит билан хайрлашишга қаттиқ ҳаракат қилаётгани йўқ.
Германияда сиёсатчилар газ экспортидан воз кечишга тайёр эканликларини айтишса-да, кейин жимгина “эҳтимол бугун эмас, балки яқин келажакда” дея аниқлик киритиб қўйишмоқда.
Россия энергетика ресурсларига қўшнисидек жуда муҳтож бўлмаган Францияда (фақат ЕИга асос солган давлатларни оладиган бўлсак) на васийлигидаги полякларни ва на немис ҳамкасбларини хафа қилмасликка ҳаракат қилишмоқда.
Шарқий Европа мамлакатларининг ҳам ўз гаплари бор. Баъзилари Россия етказиб беришидан бош тортишни хоҳлашларини айтишади, қолганлари эса ўзларини худди “Европа қарорлари билан бирдам руҳда” кўрсатишади, лекин эҳтиёткорлик билан аниқ тушунтириб туришадики, газсиз улар тамом бўлади.
Миллиардер Блумбергнинг Блумберг нашри ушбу суюқ консенсусга келишмовчилик келтириб, бир мухбирлик материалининг сарҳавҳасида келтиришича, нефть ва газ нархининг ошиши туфайли Москва жорий йилда углеводородларни Россияни хушламайдиган мамлакатларга етказиб беришдан 321 миллиард доллардан кўпроқ даромад олиши мумкин.
Миллиардер Блумберг ё йирик бизнесмен сифатида “Газпром” концернининг имкониятларига ҳасад қиляпти ёки ўз санкциялар стратегиясига унчалик ишонмаган европаликларни барибир илиқлик ва қулайликдан воз кечишга мажбур эканликларига ишонтирмоқчи.
Бироқ тахминлар ва талқинларни бир четга суриб қўямиз.
Бугунги кунда бирлашган европаликларнинг Россия углеводородлари, полимерлари, шунингдек донидан воз кечиб, ўз уйларида музлаб қолмасликка имкон берадиган нимаси бор ўзи?
Ҳа, умуман, танлов, юмшоқ қилиб айтганда, кўп эмас.
Бизга тушунтиришларича, бозорда ўзгарувчан бўлса ҳам қўшимча энергия ресурслари жуда кам, Уларни қандай етказиб бериш ҳам алоҳида муаммо.
Албатта, Европа Иттифоқи қудратли ва бу тезисга ишонмаслик қийин, бироқ ҳатто умумевропа ҳукуматлари ҳам кўк ёқилғини танкерларнинг захира майдонларига битта осон ҳаракат билан итариб юбора олмайдилар ва агар қудратли Европа Иттифоқига кучли (мўйсафид) Жо Байден ёрдам берса ҳам барибир, Америка демократияси қўриқчиси вазифасини бажарувчисининг қўллаб-қувватлаши етарлича ёрдам бермайди ва умуман муаммони ҳал қилмайди.
Глобал умумевропа қарорларини қабул қилишнинг асосий воситаси бўлган консенсусга қайтсак, шуни эслатиб ўтиш жоизки, масалан, расмий Будапешт, очиқчасига Брюсселга қарши чиқди. Венгриядаги сайлов натижаларидан билишимизча, у буни давом эттириши мумкин.
Орбан яна сайловчиларнинг ишонч мандатини олди ва энди у уларни ҳимоя қилади. Шу жумладан, эрталабки тозалаш ишларидан тортиб чойнакда сув иситишгача.
Умуман олганда, ҳозирги бирлашган Европа бугунги кунда қизиқ манзарани кўрсатяпти: у фақат шиор кўрсатмалари асосида ҳаракат қилаётган вазият қанчалик бемаъни бўлса, унинг раҳбарлари ва жарчилари шунчалик жаҳл билан умумий қадриятлар атрофида бирлашишга чақирмоқда.
Аммо бемаъниликнинг чегараси йўқлиги сабабли, агар тизим кучайишда давом этса, тез орада “ҳақиқий европалик”лар, “тараққиёт ва демократия” тарафдори бўлиш учун кам ҳолларда душ қабул қилиши, пайпоқ ва свитерларни ечмасдан ухлаши, гўштдан воз кечиши ва оммавий тарзда велосипед ҳайдашга ўтиши керак бўлиши мумкин.
Илгари қайсар фриклар ҳаётининг белгиси бўлган нарсалар, бугунги кунда европалик амалдорлар ва европалик вазирларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли оддий одамнинг европача турмуш тарзи учун яхши оҳангга айланмоқда.
Албатта, биз озодлик курашининг романтикасини эслаймиз ва бугунги кунда мавжудликнинг янги стандартлари остига тушиб қолганларга ҳар томонлама ҳамдардмиз.
Аслини олганда, “ҳақиқий европалик аёллар лаблари ва киприкларини бўямайдилар” деган фикрга етиб олиш учун кўп вақт талаб қилинмайди, чунки декоратив косметикадан фойдаланадиган аёл, шубҳасиз, (бу мантиқда) “Кремл агенти” бўлиб чиқиши мумкин.
Кузатишда давом этамиз. Биз бу йўлни босиб ўтдик ва бу кўчанинг боши берк эканини биламиз, аммо, катта эҳтимол билан соғлом фикрни унутиб, Европада ким биринчи бўлиб яна ўша хатоларни такрорлашига халақит бермаймиз.
Аммо уларга муваффақиятли сайр тиламаслик одобсизлик бўларди. Шундай экан, сайрингиз яхши ўтсин, болалар!
Янгиликлар лентаси
0