Россия

Москва машҳур брендлар билан қандай хайрлашмоқда

© ZA PRAVDUКак россияне попрощались с известными брендами
Как россияне попрощались с известными брендами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳеч ким йиғлаб, қайғургани йўқ, аксинча, кетаяпсанми “яхши бор” аниқроғи - "тўрт томонинг қибла" дейишмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Ғарбининг деярли барча йирик компаниялари сиёсий босим остида Россияни тарк этишни бошлади.
Мак Дональдс, Икеа, Бритиш Петролиум, Шанель ва яна юздан ортиқ таниқли брендлар ва компаниялар Россияда ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишини билдиришди.
Хўш россияликлар бунга қандай муносабат билдиришмоқда?
Ҳеч ким йиғлаб, қайғургани йўқ. Аксинча, кетаяпсанми – “яхши бор” аниқроғи "тўрт томонинг қибла" дейишмоқда.
Шу ўринда хонанда Тимати бир вақтлар Филлип Киркоровга нисбатан айтилган ҳазиломуз “Давай досвидания” қўшиғи жуда ўринли фойдаланилмоқда.
Москва марказидаги энг машҳур кўчалардан бири Арбат сайилгоҳ кўчасида жойлашган Луи Вуттон бренди магазини олдидаги улкан жомадонда “Давай до свидания” ёзуви пайдо бўлди. Москваликларга бу маъқул келган шекилли, кўпчиллик унинг олдида туриб суратга тушмоқда. Уларнинг кайфияти чоғ экани кўриниб турибди.
Айтиш жоизки сўнгги вақтларда Россияда "Давай до свидания" сўзлари ўзига хос флешмобга айланди. Ҳатто машҳурлар орасида ҳам брендлар билан хайрлашиш акцияси бўлиб ўтмоқда. “Ҳеч қандай буюм ватанга муҳаббатнинг ўрнини боса олмайди”, деган шиор билан қимматбаҳо бренд сумкаларни қайчи билан қиймалаб ташашганини кўриш мумкин.
Бир ой олдин Москвада жуда оммабоп бўлган МакДональдс ресторанлари ёпилганида ҳам уларнинг пештоқида “Давай досвидания” ёзувлари пайдо бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Украина ҳудудида махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар киритшни бошлади.
Биринчи навбатда, Улар Россия Марказий банкининг хорижда сақланаётган доллар ва еврода заҳираларини музлатиб қўйишди. Шундан сўнг барча Ғарб корхоналари, брендларига Россияни тарк этиш ва Россия билан ишлаш таъқиқланди.
Янгиликлар лентаси
0