Дунёда

NYT: НАТО мамлакатлари орасида Москва билан кейинги муносабатлар борасида ихтилоф бор

© AP Photo / Virginia MayoЗдание штаб-квартиры НАТО в Брюсселе
Здание штаб-квартиры НАТО в Брюсселе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Франция, Германия ва Туркия эса ҳозирги вазиятдан қатъи назар, Россия ҳукумати билан алоқаларни давом эттириш зарур деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. НАТОга аъзо давлатлар Украина атрофидаги вазият туфайли Россия билан муносабатларда кейинги қадамлар бўйича ўзаро келиша олмаяпти. Бу ҳақда “The New York Times” ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.
Манбаларнинг маълум қилишларича, Болтиқбўйи давлатлари ва Польша Россия билан муносабатларни тўлиқ узишни талаб қилмоқда. Шу билан бирга Франция, Германия ва Туркия эса ҳозирги вазиятдан қатъи назар, Россия ҳукумати билан алоқаларни давом эттириш зарур деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон Россия етакчиси билан мулоқотни давом эттириш зарурлигини маълум қилган эди. Шу тариқа Макрон уни Путинга мунтазам қўнғироқ қилишини танқид қилган Польша бош вазири Матеуш Моравецкийга жавоб қайтарган.
31 март куни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған санкцияларда иштирок этмаслиги, чунки Россия билан мулоқотга катта аҳамият беришини маълум қилган эди.
Туркиялик сиёсатшунос: АҚШ санкциялар орқали бошқаларни ўз измига бўйсундиришга уринмоқда
Янгиликлар лентаси
0