Жамият

Қашқадарёда 46 йилдан буён ишламай турган газ қудуғи қайта ишга тушди

© Пресс-служба АО "Узбекнефтегаз"Скважина месторождения "Северный Шади"
Скважина месторождения Северный Шади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Шимолий Шоди" конидаги қудуқда кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газконденсати қазиб чиқарилишига эришилди
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Қашқадарёда 46 йилдан буён ишламай турган "Шимолий Шоди" конидаги 9-сонли қудуқ қайта таъмирланиб, ишга туширилди. Бу хақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари ушбу қудуқнинг 2530-2568 метр интерваллар оралиғи перфорация қилишган.
Таъкидланишича, қудуқни ўзлаштириш натижасида кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газконденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун, "Шимолий Шоди" газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган бўлиб, қудуқ 1976 йилдан буён консервация қудуқлар мажмуасида бўлган.
“Дояхотин” конида янги газ қудуғи ишга тушди
Янгиликлар лентаси
0