Сиёсат

Қорақалпоғистон судига янги раис сайланди

© pexels.com/Towfiqu barbhuiyaСудья молоток
Судья молоток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2021 йилнинг февралида суд раиси этиб сайланган Гулнара Базарбаева вазифасидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Камал Тарихов Қорақалпоғистон суди раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Судьялар олий кенгашининг Ўзбекистон президенти билан келишилган хулосаси асосида Жўқорғи Кенгес раисининг таклифига биноан депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси лавозимига Камал Тарихов номзодини маъқуллаган.
Якунда уни мазкур лавозимга тайинлаш ва 2021 йилнинг февралида суд раиси этиб сайланган Гулнара Базарбаевани вазифасидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Тарихов бунга қадар Қорақалпоғистон суди раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0