Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани қачон очиши маълум бўлди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишКонтрольно-пропускной пункт на границе Казахстана
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли 3 давлат билан қуруқликдаги чегаралар очилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Қозоғистон коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли мамлакат чегарасини кесиб ўтиш билан боғлиқ чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири матбуот хизмати хабар қилди.
11 апрелдан бошлаб Қозоғистоннинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг чегарани кесиб ўтишига нисбатан киритилган чекловлар олиб ташланади.
Бундан ташқари, республика авиақатновлар орқали киришга қўйилган барча чекловлар бекор қилинади.
Шу билан бирга, чегарадан ўтишда натижаси манфий ПЗР-тест ёки коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатиш талаби сақлаб қолинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни 18 мартдан бошлаб ўзаро тан олган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида поезд қатнови тикланиши ортга сурилмоқда
Янгиликлар лентаси
0