Россиялик рестораторлар Ўзбекистон маҳсулотларига қизиқиш билдиришмоқда

© Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy / Медиабанкка ўтишБармен наливает вино в бокал
Бармен наливает вино в бокал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия рестораторлари ва отельерлари федерациясипрезиденти Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси билан ҳамкорликни йўлга қўйишни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россиялик рестораторлар ўзбекистонлик мева-сабзавот, газмол ва вино ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлар. Бу ҳақда РИА Новостига Россия рестораторлари ва отельерлари федерацияси (РРОФ) президенти Игорь Бухаров маълум қилди.
РРОФ раҳбари Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашган. Унда томонлар Россия ресторанлари ва меҳмонхоналари учун Ўзбекистон маҳсулотлари етказиб берилишини муҳокама қилишган.
“Бизни сабзавот, мева, ёнғоқлар қизиқтиради. Ўзбекистонда бир қанча агросаноат кластерлари бор. У ерда пахтадан газлама тайёрловчи ва меҳмонхона ва ресторанлар учун мато тўқувчи енгил саноат кластерлари ҳам бор. Уларнинг виночилик кластерлари бор ва улар бу маҳсулотни етказиб беришга тайёрлар”, - деди Бухаров.
Унинг сўзларига кўра, илгари Ўзбекистон маҳсулотлари асосан фақат бозорга етказиб берилган, ресторанлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.

“Биз май ойида россиялик етказиб берувчи ва харидорлар билан махсус тадбир ўтказилишига келишиб олдик. Унга рестораторларни таклиф қиламиз ва улар маҳсулотларни татиб кўриб, тўғридан-тўғри шартнома тузишади”, - деди РРОФ раҳбари.

Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0