Самарқанддаги машина-трактор паркида ёнғин юз берди – видео

© Пресс-служба ФСБ по Самаркандской областиПожар в МТП Акдарьинского района
Пожар в МТП Акдарьинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Ёнғин натижасида машина-трактор паркининг токарлик цехининг 150 квадрат метр майдонда шифт, том ва ички қисмидаги дастгоҳлари ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида жойлашган машина-трактор паркида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 7 апрель куни соат 05:56 да тумандаги "Наврўз" МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган "Agro Servis" машина-трактор паркида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисидаги хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:00 да етиб борган ва ёнғин соат 06:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида машина-трактор паркининг токарлик цехининг 150 квадрат метр майдонда шифт, том ва ички қисмидаги дастгоҳлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0