Санкциялар Россия-Туркия бизнеси учун янги имкониятлар яратмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЗаседание межправительственной российско-турецкой комиссии по торгово-экономическому сотрудничеству
Заседание межправительственной российско-турецкой комиссии по торгово-экономическому сотрудничеству - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ ва Европа давлатлари томонидан Россияга нисбатан киритилган санкциялардан сўнг рус-турк савдоси ҳажми ошиб бормоқда, ўзаро савдода миллий валютага ўтиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Санкциялар Россия Туркия бизнеси учун янги имкониятлар яратди, деди – Туркия-Россия Ишбилармонлар кенгаши раиси (DEIK) Иззет Экмекчибаши (İzzet Ekmekçibaşı) Sputnik мухбирига берган интервьюсида.
“Январь ойида Туркия Россияга умумий қиймати 5 млрд. доллар бўлган маҳсулотлар экспорт қилди. Февралда кризис туфайли экспорт ҳажми 4,4 млрд.гача камайди, лекин Туркия ҳукуматининг конструктив позицияси ва Россияга нисбатан очиқ ва самимий муносабати март ойида ўзаро савдонинг 6 млрд. долларгача ўсишига олиб келди”, - дейди кенгаш раиси.
Экмекчибаши айтишига кўра, сўнгги вақтларда Туркияда низом капитали 100% Россияга тегишли бўлган 1000дан ортиқ компаниялар очилган.
Бугунги кунда ҳамкорликнинг энг долзарб соҳаларидан бири бу автосаноат бўлмоқда, кейин тўқимачилик маҳсулотлари, озиқ-овқатлар, қурилиш материаллари. Сўнгги вақтларда қурилиш материалларига талаб кескин ошган.
Ишбилармонлар кенгаши раиси айтишига кўра, келажакда Россия ва Туркия ўртасида ўзаро савдо миллий валюталарда олиб бориш ҳақида музокаралар бўлмоқда. Бунинг учун иккала томон Марказий банклари ўзаро айирбошлашга рухсат берилган миллий валюта миқдорини ошириши керак. Бу борада икки давлат савдо ва молия вазирликлари бир ойдан буён музокаралар олиб бормоқда. Биз ушбу ташаббус ижобий ҳал қилинишига ишонамиз, дейди Экменчибаши.
Кенгаш раиси, шунингдек, Россия ва Туркия ўртасидаги савдода логистика масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. Айни дамда асосий транспорт йўналиши бу Туркис – Грузия – Россия, лекин яқин вақт ичида денгиз орқали юк ташиш имконияти кенгайтирилади. Хусусан юкларни Туркиянинг Самсун портидан Новороссийск портига тўғридан тўғри етказиб бериш йўлга қўйилади.
Ушбу йўналишга қизиқиш катта, лекин бу ерда иккита муаммо бор: Қора денгиздаги миналар ва суғурта масаласи. Агар улар ҳал қилинса қатновлар сони ҳафтасига 4-5 мартага етиши мумкин. Ҳозирча ҳафтасига бир маротаба.
Янгиликлар лентаси
0