Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уй-жойлар ва меҳмонхоналар қад ростлайди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с несколькими строительными проектами в Ташкенте и Самарканде,
Шавкат Мирзиёев ознакомился с несколькими строительными проектами в Ташкенте и Самарканде, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Биноларда 1 миллион 700 минг квадрат метр савдо ва хизмат кўрсатиш майдони бўлади. Бунинг негизида 14 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Тошкентда Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб 610 гектар майдонда уй-жойлар, меҳмонхоналар, кинотеатр, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар қурилади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Давлат раҳбари аввало Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб қад ростлайдиган уй-жойлар ва меҳмонхоналар лойиҳа макетини кўздан кечирди.
Лойиҳага асосан, бинолар тўрт қаватли, тўрт хил дизайнда бўлади. Биринчи қаватда савдо ва хизмат кўрсатиш муассасалари фаолият юритади. Юқори қаватларда хонадонлар ёки меҳмонхоналар бўлади. Кўча бўйида пиёда ва велосипед йўлаклари, ерости ва ерусти йўллари барпо этилади.
Президент лойиҳани маъқуллади. Уйларни энергия тежамкор қилиб қуриш, иссиқ ва совуқда мўътадил бўлишини таъминлаш бўйича тавсиялар берди. Иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланд
Ҳисоб-китобларга кўра, биноларда 1 миллион 700 минг квадрат метр савдо ва хизмат кўрсатиш майдони бўлади. Бунинг негизида 14 мингдан ортиқ иш ўрни ташкил этилади.
Шунингдек, ушбу кўчада жойлашган "Тошкент-Шарқий" аэропорти инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун замонавий шароитлар яратиш чоралари ҳам белгиланди.
Президент кўрсатмалари асосида қайта ишланган “Маҳалла марказлари барпо этиш” лойиҳасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Айтилишича, бундай марказларда стадион, ўйин майдончалари, кутубхона, компьютерхона, ошхона, ҳаммом ва бошқалар бўлади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги таклифи асосида ушбу марказлар жойини аниқлаш вазифаси қўйилди.
Маълумки, 2025 йилда Тошкент шаҳрида Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу нуфузли мусобақа учун пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши лойиҳалаштирилган.
Лойиҳага кўра, шаҳарча марказида олимпия стадиони, унинг икки ёнида ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Маъмурий бино, ётоқхона, музей ва хўжалик объектлари ҳам қурилади.
"Бу мажмуа халқимизга, ёшларимизга мулк бўлиб қолади. Шунинг учун биринчи ўринда сифат", - деди президент.
Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш, жумладан, ерусти метроси остидаги бўш ер майдонларида янги хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталарини ташкил этишга қаратилган лойиҳалар кўриб чиқилди.
Тақдимотда Самарқанд туризм марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳам ахборот берилди.
Янгиликлар лентаси
0