"Экопатруль" Нукусда қўшма рейд ташкил қилди

© Госкомэкологии"Экопатруль"
Экопатруль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Oбуна бўлиш
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни бузган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилмоқда
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Нукус шаҳрида ўтказилган рейдлар натижасида қонунчилик талабларини бузган шахсларга нисбатан жами 2 430 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди. Қўшма рейдлар давом этмоқда. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси хабар бермоқда.
Экопатрул томонидан Нукус шаҳар деҳқон бозори ва "Корзинка" савдо мажмуаси атрофида экологик рейд тадбири ўтказилди. Рейд Нукус шаҳар экология бўлими инспекторлари, Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Хабарда айтилишича, рейд давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган 9 нафар шахсга нисбатан баённомалар тузилди.
“Шулардан 8 таси чиқиндиларни белгиланмаган ерга жойлаштирган, 1 таси эса атмосфера ҳавосига зарар етказган. Уларга нисбатан ЎзР МЖтК тўғрисидаги кодексининг 91-модда 1-қисми ва 88-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар тузилиб, жами 2 430 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди”.
Инспекторлар томонидан айрим шахсларга қатъий огоҳлантиришлар ҳам берилган. Айтилишича қўшма рейдларни ўтказиш давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, экологик назоратнинг асосий вазифаларига атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш киради.
Инспекторлар атроф муҳит ҳолатини кузатиб боради. Муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлайди.
Янгиликлар лентаси
0