Жамият

Тошкентда янги кўринишдаги бекатлар ўрнатилмоқда - фото

© ТашгорпасстрансАвтобусные станции нового образца в Ташкенте
Автобусные станции нового образца в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бекатларда Wi-Fi ва электрон табло бўлади. Шунингдек, ногиронлиги бор шахслар учун тўсиқсиз ҳаракатланиш ҳамда мобил қурилмаларни қувватлаш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. 2022 йилнинг биринчи чорагида намунавий лойиҳалар асосида Тошкентнинг 14 та автобус бекати реконструкция қилинди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар бермоқда.
© ТашгорпасстрансАвтобусные станции нового образца в Ташкенте
Автобусные станции нового образца в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Автобусные станции нового образца в Ташкенте
Пойтахтда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида намунавий лойиҳа асосида автобус оралиқ бекатлари реконструкция қилинмоқда.
Мазкур бекатлар ҳудудида аҳолининг имконияти чекланган гуруҳларининг тўсиқсиз ҳаракатланиш муҳити, автомобиль йўли қатнови қисми билан чегарасида "тактил" плиталар ўрнатиш йўли билан уларнинг хавфсизлиги таъминланади.
© ТашгорпасстрансАвтобусные станции нового образца в Ташкенте
Автобусные станции нового образца в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Автобусные станции нового образца в Ташкенте
Замонавий дизайндаги ва қулай бўлган ўриндиқлар ўрнатилади. Аҳолининг интернет тармоғидан (Wi-Fi) фойдаланиш, бекатларда электрон табло ўрнатиш орқали автобуслар қатнов жадвали ва келиш вақтини кузатиб бориш, мобил қурилмаларни қувватлаш учун манбалардан фойдаланиш имконияти яратилади.
Бундай бекатларда фақатгина реклама маҳсулотлари, банкоматлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга мўлжалланган ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш (вендинг) автоматлари жойлаштирилади.
© ТашгорпасстрансАвтобусные станции нового образца в Ташкенте
Автобусные станции нового образца в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Автобусные станции нового образца в Ташкенте
Мазкур ишлар президентнинг ПҚ-111-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Унга кўра, намунавий лойиҳа асосида 1160 та автобус бекати реконструкция қилинади. Шу билан бирга, жамоат транспортининг янги тармоғи асосида 159 та автобус йўналиши босқичма-босқич жорий этилади. 1 063 та автобус, жумладан 673 та электробус харид қилиш йўли билан жамоат транспорти ҳаракат таркиби янгиланади.
© ТашгорпасстрансАвтобусные станции нового образца в Ташкенте
Автобусные станции нового образца в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Автобусные станции нового образца в Ташкенте
Маълумот учун, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар тасарруфида 1 январь ҳолатига жами 1 168 та шаҳар йўловчи автобуси мавжуд бўлиб, 30 фоизи 10 йилдан ортиқ тасарруф этилмоқда. Автобусларнинг ўртача тасарруф этиш муддати 7,4 йилни ташкил этмоқда.
© ТашгорпасстрансАвтобусные станции нового образца в Ташкенте
Автобусные станции нового образца в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Автобусные станции нового образца в Ташкенте
Янгиликлар лентаси
0