Йил охирига қадар 4,5 миллион хорижий сайёҳлар келиши кутилмоқда

© SputnikДостопримечательности в Бухаре
Достопримечательности в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг 23,4 фоизи россияликлар, 18,9 фоизи қозоғистонликлар, 14,4 фоизи тожикистонликлар, 7,7 фоизи эса туркияликларга тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. 2022 йил охирига келиб 4,5 миллион хорижий сайёҳлар Ўзбекистонга кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
“Айни пайтда Ўзбекистон чет эл сайёҳлари учун тўлиқ очиқ. Барча чекловлар олиб ташланди. Ўзбекистонда туризм соҳасининг жадал тикланишида ижобий тенденциялар кузатилмоқда 2022 йил охирига келиб 4,5 миллион нафаргача хорижий сайёҳлар мамлакатимизга кириб келишини кўрсатмоқда", - дейилади хабарда.
2022 йилда Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг 23,4 фоизи россияликлар, 18,9 фоизи қозоғистонликлар, 14,4 фоизи тожикистонликлар, 7,7 фоизи эса туркияликларга тўғри келмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда ички сайёҳлик ҳам жадал ривожланмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастурининг амалга оширилиши натижасида ички сайёҳларнинг умумий сони 2016 йилда 8,8 миллиондан 2021 йилга келиб 15 миллионгача ошган.
Ички ва ташқи туризмнинг риволанишига туризм инфратузилмасининг яхшиланиши ҳам сабаб бўлмоқда. Хусусан, сўнгги 4 йил ичида Ўзбекистонда 833 та янги меҳмонхона фойдаланишга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Ўзбекистон сайёҳлик саноати асосан МДҲ давлатларидан келган дам олувчиларга, хусусан, Россия ва Қозоғистон саёҳатчиларига эътибор қаратаётгани ҳақида хабар берган эди. Унда айтилганидек, Ўзбекистон Россиядан келаётган сайёҳлар сонини оширишни режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0