“Ёш китобхон” танлови ғолибларига “Спарк” автомашинаси топширилди

© Агентство по делам молодежиПобедителям конкурса выдали "Спарк"
Победителям конкурса выдали Спарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Oбуна бўлиш
Танловининг республика босқичида 1-ўринга “Спарк” автомашинаси, 2,3 ўрин ғолибларига пул мукофотлари (50 млн сўм, 30 млн сўм, қолган барча иштирокчиларга эса 10 млн сўм) берилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида 10-14 ва 15-19 ёш тоифаси бўйича ғолиблар аниқланди. Ёшлар ишлари агентлиги Матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, 1-ўрин ғолибларига Президент совғаси “Спарк” автомашинаси топширилди.
“Хозирда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ёш китобхон” танловининг республика босқичи (3-10 апрель) бўлиб ўтмоқда. Унда танловининг 10-14 ва 15-19 ёш тоифаси бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра, Бухоро вилоятидан Насимова Мухлиса Нарзулло қизи 437 балл (10-14 ёш), Сирдарё вилоятидан Хайитбоев Ёрқинжон Ўрмонали ўғли 366,1 балл (15-19 ёш) тўплаб 1-ўрин сохибига айландилар”, дейилади хабарда.
1-ўрин ғолибларига “Спарк” автомашинаси, 2-ўринга 50 млн сўм, 3-ўринга 30 млн сўм, қолган барча иштирокчиларга эса 10 млн сўм миқдоридаги пул мукофотлари берилди.
© Агентство по делам молодежиПобедителям конкурса выдали "Спарк"
Победителям конкурса выдали Спарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Победителям конкурса выдали "Спарк"
Айтилишича, танлов 3 ёш тоифаси (10-14, 15-19, 20-30)даги ёшлар орасида ўтказилмоқда. Танловининг бу йилги ҳудудий босқичлари январь-февраль ойларида бўлиб ўтган ва унда 3 ёш тоифаси бўйича 1242 нафар саралаш босқичи ғолиблари иштирок этган. Танлаб олинган 42 нафар ҳудудий босқич ғолиблари танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишмоқда.
Хозирча танловининг 10-14 ва 15-19 ёш тоифаси бўйича республика босқичи ғолиблари аниқланди.
Маълумот учун, танловга 2017-2021 йиллар оралиғида 3 млндан ортиқ ёшлар жалб этилган. 2021 йилда ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида 1- ўрин учун спарк автомашинаси, 2-ўринга 30 млн сўм, 3-ўринга эса 15 млн сўм миқдорида пул мукофотлари берилган. Қолган барча иштирокчиларга китоблар жамланмаси топширилган.
Янгиликлар лентаси
0