Жамият

Етим болаларни имкон қадар муносиб оилаларга бериш керак - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўндан ортиқ болалар уйлари ва меҳрибонлик уйлари эҳтиёж қолмагани сабабли ёпилган.
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Етим болаларни имкон қадар муносиб оилаларга фарзандликка бериш чораларни кўриш керак, деди Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Тошкент шаҳридаги 102-заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.

– Болалар уйлари ва улардаги етимлар сони камайгани халқимизнинг юксак маънавияти, иймон-инсофини кўрсатиб турибди. Лекин, мамлакатимизда умуман етимлар бўлмаса, қандай яхши бўлар эди. Шунинг учун, имкон қадар уларни муносиб оилаларга фарзандликка бериш чораларини кўриш лозим, – деди президент.

Йиғилишда қайд этилишича, ота-она қарамоғидан маҳрум кўплаб болалар оилаларга қайтаётгани, 10 та меҳрибонлик уйи, 3 та болалар шаҳарчаси ва 2 та болалар уйи эҳтиёж қолмагани сабабли ёпилган.
Шунингдек, мажлисда президент барча тиббий-ижтимоий муассасалар аҳволини яна бир бор чуқур ўрганиб, зарур қурилиш ва таъмирлаш ишларини қамраб олган ҳолда 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлашни вазифа қилиб қўйди.
Хусусан, 12 та “Саховат” ва “Мурувват” уйида қўшимча бино, 7 тасида ётоқхона, ошхона, тиббиёт бўлими, спорт зали қуриш, 21 тасида бинолар ва иситиш-совутиш тизимини таъмирлаш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, 6 та “Меҳрибонлик уйи”, имконияти чекланган болаларга ихтисослашган 11 та мактаб-интернат таъмирга муҳтож эканлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, “Замин” жамғармаси билан ҳамкорликда заиф эшитувчи 2 мингдан зиёд болалар рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлангани ва 11 та ихтисослашган мактаб-интернат ёрдамчи товуш-нутқ воситалари билан жиҳозлангани ҳамда ногиронлиги бўлган 900 нафар бола протез-ортопедия мосламалари, 1 минг 100 нафар шахс пультли аравачалар билан таъминланги қайд этилди.
Йиғилишда вилоят ҳокимлари сўзга чиқиб, ўз ҳудудларидаги тиббий-ижтимоий муассасалар аҳволи ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, тиббий-ижтимоий муассасалар директорлари ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0