Сиёсат

Ўзбекистонда Қирғизистоннинг янги элчиси тайинлади

© Sputnik / Алексей НичукинФлаг на посольстве Кыргызстана
Флаг на посольстве Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қирғизистон президенти Ўзбекистонда янги элчи тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
ТОШКEНТ, 9 апр - Sputnik. Президенти Садир Жапаров Ўзбекистонда Қирғизистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Муса Жаманбоевни тайинлади. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар қилмоқда.
Муса Жаманбоев 43 ёшда, 2000 йилда Бишкек гуманитар университетининг шарқшунослик ва халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаб, Ташқи ишлар вазирлиги тизими, парламент, ҳукумат ва Президент аппаратларида турли лавозимларда ишлаган. 2021 йил май ойидан буён давлат раҳбарининг протокол хизматини бошқариб келаётган эди.
Муса Жаманбоев 2018-2022 йилларда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини бошқарган Иброҳим Жунусов ўрнини эгаллайди, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0