Навоий вилоятида иккита янги олтин кони ишга тушди

© "Навоий" ГМКНовые месторождения золота запустили в Навоийской области
Новые месторождения золота запустили в Навоийской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу конлар ишга тушиши натижасида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади ва 653 та янги иш ўрни яратилади.
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Навоий вилояти Томди туманида 7 апрель куни иккита янги олтин кони ишга тушди, деб хабар қилмоқда“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ.
"Томди тумани ҳудудида "Мурунтов" кони таркибида "Балпантоғ" ва "Томдибулоқ" конларининг очилиш маросими ва бу ерда биринчи портлатиш ишлари амалга оширилди. <...> Конлар 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга эка", - дейилган хабарда.
© "Навоий" ГМКНовые месторождения золота запустили в Навоийской области
Новые месторождения золота запустили в Навоийской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2022
Новые месторождения золота запустили в Навоийской области
Хабарда айтилишига кўра, "Балпантоғ" ва "Томдибулоқ" конларидан 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Бу ишларни бажариш учун конга 7 та гидравлик экскаватор, 5 та бурғилаш қурилмаси, 23 та автоавғдаргич, 2 та тепловоз ва бошқа кўплаб кон техникаларини харид қилиш кўзда тутилган.
Ушбу мақсадда бу ерда кончилик корхонаси барпо этилади. Янги конларнинг олтин таркибли маъдан захиралари комбинатнинг 2-гидрометаллургия заводига 33 километрлик темир йўллари орқали ташилади.
Ушбу конлар ишга тушиши натижасида 653 та янги иш ўрни яратилади.
Янгиликлар лентаси
0