Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари осонлашади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил жилой массив в г. Андижан
Шавкат Мирзиёев посетил жилой массив в г. Андижан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2022
Oбуна бўлиш
1 майдан чет эл фуқароларига янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Президент “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
2022 йил 1 майдан чет эл фуқароларига (давлатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаши лозим) Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:
Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг доллар эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг доллар эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;
бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг доллар эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг доллар эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.
Бунда, мазкур кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.
Хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 минг доллардан 300 минг доллар эквивалентигача камайтирилди.
Янгиликлар лентаси
0