Жамият

Коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 75 фоиздан ошди

© Sputnik / Густаво Вальенте / Фотобанкка ўтишВакцинация от коронавируса
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини 19,9 миллиондан зиёд киши олган.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланиши керак бўлган кишиларнинг 75,3 фоизи тўлиқ эмланиб бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Эмланиш жараёни бошгандан буён мамлакатда жами 49 403 977 доза вакцинадан фойдаланилган.
Биринчи босқичда 19,9миллиондан зиёд киши (93,1 фоиз) эмланган. 16,05 миллион киши иккинчи босқичда эмланган, 13,3 миллион ортиқ киши (75,3) учинчи ва бустер доза билан эмланиб бўлган.
2021 йил 1 апрелидан Ўзбекистонда аҳолини ковидга қарши оммавий эмлаш бошланган эди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлар эмланди. Кейин 18 ёшдан ошганларнинг эмланиши шарт этиб белгиланди.
Республика махсус комиссиясининг 23 февралдаги қарори билан иш берувчиларга 90 фоиз ходимларини ковидга қарши эмлаш мажбурияти юкланди. Эмланмаган, жумладан, бустер доза билан эмланган ходимлар вақтинчалик ишдан четлаштирилади.
Янгиликлар лентаси
0