“Ўзбекистон темир йўллари” трансформация қилинади

© АО "Узбекистон темир йуллари" Состоялась церемония запуска междугороднего рейса “Андижан – Коканд – Андижан” на обновлённых электричках со всеми удобствами для пассажиров
Состоялась церемония запуска междугороднего рейса “Андижан – Коканд – Андижан” на обновлённых электричках со всеми удобствами для пассажиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 1 июнга қадар "Ўзбекистон темир йўллари"ни трансформация қилиш, ривожлантириш ва хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқишни топширди.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. 1 июнга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖни трансформация қилиш, ривожлантириш ва хусусийлаштириш стратегияси ишлаб чиқилади. Бу президент 8 апрель куни имзолаган 101-сонли фармонда белгилаб қўйилган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги ишчи гуруҳ 2022 йил 1 августга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖни трансформация қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини тайёрлайди:
ўзининг йўловчи ва юк вагонларига эга хусусий операторлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда темир йўл транспорти хизматлари бозорида рақобатни ривожлантиришга қаратилган шаффоф ва мослашувчан тариф тизимини яратиш йўли билан тариф сиёсатини такомиллаштириш;
темир йўл транспорти корхоналарида операцион ва бизнес жараёнлар самарадорлигини ошириш, шу жумладан, хизмат кўрсатувчи ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларни рақамли трансформация қилиш йўли билан интеграциялаш;
темир йўл орқали ички ва халқаро юк ҳамда йўловчи ташувларини давлат-хусусий шериклик ёки франшиза асосида хусусий секторга бериш.
“Ўзбекистон темир йўллари”ни трансформация қилишда Жаҳон банки жалб қилинади.
Янгиликлар лентаси
0