Ўзбекистонда чет эл фуқаролари учун даромад солиғи ставкаси пасайтирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти фармони билан чет эл фуқаролари учун даромад солиғи ставкаси 12 фоизгача пасайтирилади.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда чет эл фуқаролари учун даромад солиғи ставкаси пасайтирилади. Бу президент имзолаган тегишли фармонда белгиланган.
Фармонга кўра, 2022 йил 1 майдан норезидент шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари бўйича даромад солиғи 12 фоиз миқдорида белгиланади (илгари 20 фоизгача).
2022 йил 1 июлдан божхона божлари бўйича имтиёзлар фақатгина қонунлар билан берилади.
Аввалроқ 1 майдан чет эл фуқароларига янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0