Роналду мухлиснинг телефонини синдиргани учун узр сўради

© AP PhotoКриштиану Роналду
Криштиану Роналду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2022
Oбуна бўлиш
Мағлубиятдан ранжиган ҳолда кетаётган Роналду мухлис узатган телефони қўли билан уриб юборган эди.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду мухлиснинг телефонини синдиргани учун узр сўради.
Англия чемпионатининг 32-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га 0:1 ҳисобда имкониятни бой берди. Ўйиндан сўнг ранжиган ҳолда трибуна ости йўлагида кетаётган Роналду мухлис узатган телефони қўли билан уриб юборган эди.
“Қийин вазиятларга дуч келганимизда ҳиссиётларни жиловлаб туриш қийин. Нима бўлган тақдирда ҳам, доим ҳурматни сақлашга, сабрли ва жозибали ўйин — футболни севувчи ёшларга ўрнак бўлишга мажбурмиз. Мен сержаҳллигим учун узр сўрамоқчиман, агар иложи бўлса, ўша мухлисни ҳалоллик ва спорт тамойиллари белгиси сифатида "Олд Траффорд"даги ўйинлардан бирига таклиф қилишни истардим”, — деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
"Юнайтед" мазкур воқеа юзасидан суриштирув ўтказишини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0