Жамият

Тадбиркорликни чекловчи айрим ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади

© pexels.com/Sora ShimazakiЖенщина с папкой
Женщина с папкой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Монополияга қарши орган талабига кўра, зарур ҳужжат ва ахборотларни тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан тадбиркорликни чекловчи айрим ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. у президент 8 апрель куни имзолаган 101-сонли фармонда белгилаб қўйилган.
1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан хомашё, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши ва реализация қилинишини (кўрсатилишини) ноқонуний чеклаш;
лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобатни чеклайдиган қарорлар қабул қилиш;
монополияга қарши орган талабига кўра, зарур ҳужжат ва ахборотларни тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик.
Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳасини киритиш вазифаси топширилган.
Янгиликлар лентаси
0